Yakshanba, 02 Avgust, 2026

Maqolalar


Қиличов Улуғбек Рустам ўғли
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида 2024–2025 йилларда кузатилган демографик тенденциялар ва уларнинг ижтимоийиқтисодий омиллар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда аҳоли сони, туғилиш, ўлим, табиий ўсиш, никоҳ ва ажралишлар, шунингдек, ташқи ва ички миграция кўрсаткичларидаги ўзгаришлар расмий статистик маълумотлар асосида баҳоланган. Таҳлил натижалари аҳоли сони ўсиши сақланиб қолаётган бўлса-да, туғилиш даражасининг пасайиши, ўлим ҳолатларининг маълум даражада ортиши ҳамда миграция сальдосининг манфийлиги демографик жараёнларда янги тенденциялар шаклланаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, аҳоли даромадлари, иш ҳақи, иқтисодий фаоллик ва тадбиркорлик ривожланишининг демографик жараёнларга таъсири ўрганилган. Тадқиқот натижалари демографик сиёсатни такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудий демографик номутаносибликларни камайтириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун муҳим назарий ҳамда амалий аҳамиятга эга.